86 ёшингиз муборак бўлсин!
Ҳурматли Сабиржан Усманов,
Вазирлик ҳузуридаги Тергов департаменти ҳамда тергов бўлинмалари шахсий таркиби номидан Сизни таваллуд айёмингиз билан чин қалбдан табриклаб, самимий ҳурмат-эҳтиром ва эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.
Халқимиз учун муқаддас ва бебаҳо бўлган тинчлик-осойишталикни таъминлашда кўпни кўрган инсонлар, кекса авлод вакилларининг устозларча маслаҳат ва йўл-йўриқлари ғоят қимматлидир. Биз Сизни кўп йиллар соҳада самарали меҳнат қилган, бой хизмат ва ҳаёт тажрибасига эга, ички ишлар органлари ходимларининг салоҳиятини оширишга, жамоатчилик олдидаги обрў ва ҳурматини янада юксалтиришга муносиб улуш қўшиб келган фидойи инсонлардан бири сифатида биламиз ва қадрлаймиз.
Бугунги кунда нафақада бўлишингизга қарамасдан ёш ходимларни Ватанга муҳаббат, хизмат бурчига садоқат руҳида тарбиялашдек масъулиятли вазифаларни бажаришда ғамхўр устоз ва тажрибали мураббий сифатида намуна бўлиб келмоқдасиз.
Сизнинг кўплаб шогирдларингиз республика ички ишлар органлари тизимида турли раҳбарлик лавозимларида хизмат қилиб, юртимизда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасида бор билим ҳамда куч-ғайратини сафарбар этиб келмоқдалар.
Ҳурматли Сабиржан Усманов!
Бугунги таваллуд айёмингиз билан яна бир бор муборакбод этиб, ушбу қувончли кунда Сизга сиҳат-саломатлик, узоқ-умр, оилангизга тинчлик-хотиржамлик ва хонадонингизга файзу-барака тилаймиз.
Ҳурмат билан,
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти