Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

-Шунчасини ўзим қилдимми?! Маст ҳолда бир қатор жиноятлар содир этган шахс ушланди

Самарқанд вилояти. 2021 йил 10 декабрь куни 23 ёшли Н.Ф. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 04:40 ларда Самарқанд тумани “Оқмачит” маҳалласида жойлашган озиқ-овқат савдо дўконига номаълум шахс ҳеч, ким йўқлигидан фойдаланиб, савдо дўконини кириш эшигини синдириш йўли билан кириб, дўкон ичида бўлган баҳоси 210.000 сўмлик жами 6 кг саримсоқ пиёзини ҳамда баҳоси 100.000 сўм турадиган бир дона темир сейфини яширин равишда талон-тарож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 10 декабрь куни яна бир неча нафар фуқаролар туман ИИБга аризалар билан мурожаат қилиб, шу куни соат 04:00 дан то 04:30 ларга қадар номаълум шахс Самарқанд тумани “Оқмачит” маҳалласида жойлашган “Шоурма” дўконининг, баҳоси 50.000 сўм турадиган эшик ойнасини, “OPTOVIK.UZ” савдо мажмуасининг жами баҳоси 550.000 сўм турадиган икки дона дераза ойнасини ҳамда “Агробанк” Акциядорлик Тижорат банки Самарқанд филиалига қарашли жами баҳоси 43.000.000 сўмлик “Ҳумо” банкоматини уриб синдириб кетганлигини ва ушбу номаълум шахсни аниқлаб, унга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўрашган.

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида юқорида кўрсатилган ҳолатларнинг барчасини Самарқанд вилояти Пайариқ туманида яшовчи 32 ёшли Б.Я. содир этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Самарқанд туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б.Я.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 2-қисми “Г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Қонунбузар билан бир қатор тергов ҳаракатлари ўтказилганда, у 10 декабрь куни соат 01:00 ларда иш жойи бўлмиш, автомашиналарни ювиш шахобчасига бормоқчи бўлганлигини, бироқ адашиб “Оқмачит” маҳалласи ҳудудига келиб қолганлигини ва ўша ерда жойлашган ошхоналардан бирига кириб спиртли ичимликлар истеъмол қилганлигидан сўнг юқорида айтиб ўтилган жиноятларни содир этганлигини маълум қилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Муаллиф: Тергов департаменти катта терговчиси

подполковник Ш.И.Хасанов

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech