...бунинг учун пластик картангизни берсангиз бас!
Тошкент вилояти. 2021 йил апрел ойидан май ойининг охирларига қадар бўлган вақт оралиғида, 28 ёшли С.Н. ўзганинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, 57 ёшли К.Г. ва 53 ёшли Ю.Б.,ларнининг ишончига кириб, уларга арзон нархларда маиший техника олиб беришини ваъда қилиб, уларнинг пластик карталарида мавжуд бўлган жами 33.000.000 сўм пулларни пластик карточкалари билан бирга олиб, пул маблағларини ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Бундан ташқари, С.Н. ўзининг жиноий йўл билан даромад олишдан иборат бўлган режасини давом этириб, 31 ёшли Р.Э.,нинг ишончига кириб, унинг пластик карточкасида бўлган 42.200.000 сўм пулларини, нақд пулларга алмаштириб беришини айтиб, пластик картасини олиб ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Нурафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “Б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, С.Н.га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Муаллиф: Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси
катта лейтенант Абдумалик Авалбеков
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти