Жабрланувчи уйғониб кетган бўлсада, талончилар ўз ўлжаларини ташлаб кетишмади
Тошкент вилояти. 2021 йилнинг 05 апрель кунидан 06 апрель кунига ўтар кечаси соат 02:00 ларда номаълум шахслар Бўстонлиқ тумани Чимган қишлоғида яшовчи 38 ёшли Музаффар Ж.,нинг хонадонига девордан ошиш йўли орқали ғайриқонуний равишда кириб, хонадоннинг ётоқхонасида турган нархи 1 700 000 сўмлик “Mi-7” русумли телефон аппарати ва 2 200 АҚШ доллар пул маблағларини олган вақтларида, Музаффар Ж., уйқудан уйғониб қолиши натижасида унинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми “б” банди (Талончилик, яъни уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов-тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни 24 ёшли Ойбек Э., 26 ёшли Нурлан Н., 25 ёшли Даулет К., 27 ёшли Акбар К., лар содир этганликлари, улардан Акбар К., муқаддам ўғрилик, босқинчилик жиноятлари учун бир неча маротаба судланганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланганлар.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти