Самарқанд дарвозадаги “шар” сотувчиларнинг жанжали...
Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 05 апрель куни соат 22:00 дан 23:30 лар оралиғида 22 ёшли Достонжон Қ., Шайхонтоҳур тумани Самарқанд дарвоза кўчасида жойлашган автомашиналар ювиш шаҳобчаси ёнида Алишер А., билан келиб чиққан ўзаро жанжал натижасида ёнида бўлган пичоқ билан жароҳат етказган. Натижада шу куни соат 04:45да Алишер А., олган жароҳатлари туфайли кўрсатилган муолажаларга қарамай шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Достонжон Қ.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш натижасида жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари жараёнида, ушбу жанжалнинг келиб чиқишига Достонжон Қ., ва Алишер А.,лар ҳамда уларнинг ёнида бўлган шериклари Самарқанд дарвоза савдо маркази ёнида “ҳаво шарлари” сотиб турган вақтларида жой талашишлари сабаб бўлганлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу жанжалда иштирок этган барча фуқароларнинг шахси аниқланиб, улар билан тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти