Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

"Captiva"лар олиб бериш ваъдаси

Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 17 март куни 51 ёшли Дониёр М., Олмазор тумани Беруний кўчасида бўла туриб, 46 ёшли Баҳодир А.,га ўзини автомашина олди-сотдиси билан шуғулланишини маълум қилиб, унга қисқа фурсатда иккита “Captiva-4” русумли автомашина олиб беришини ваъда қилиб, жами 63 000 АҚШ доллар пул маблағларини алдов йўли билан қўлга киритиб берган ваъдасини бажармасдан ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Дониёр М.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (Фирибгарлик, яъни алдаш, ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини жуда кўп миқдорда қўлга киритиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech