Видео тасвирни тақдим қилмаслик учун 15.000.000 сум талаб қилинди...
Самарқанд. 34 ёшли Б.Х., Пахтачи туманида яшовчи таниши 30 ёшли О.А., нинг моддий томондан яхши таъминланганлигидан фойдаланиб, жорий йилнинг 22 февраль куни йўл транспорт ходисасини содир қилганли учун фойдаланиб, ундан товламачилик йўли билан моддий қимматликлар олиш режасини тузиб, шу мақсадда фуқаро 38 ёшли К.А. (аёл) билан олдиндан жиноий тил бириктириб, К.А., ни йўл транспорт ходисаси натижасида вафот этган мархумнинг онаси сифатида таништириб, бўлиши кутилаётган суд мажлиси жараёнида қамоққа олинишини сўраб даъво қилишини, қамоққа олиш учун етарли далиллари, жумладан содир бўлган йўл транспорт ходисаси жараёни ёзилган видео тасвир мавжудлигини, ушбу видео тасвирни тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, жорий йилнинг 07 апрель куни фуқаро О.А., дан 15.000.000 сўм пулларни олаётган вақтида, туман ИИБ ходимлари томонидан Б.Х. ва К.А. лар ушланиб, ашёвий далиллар тегишли тартибда хужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
К.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилингаан, Б.Х., га эса тегишли модда билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эхтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирдаа дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти