Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Велосипед бошқариб кетаётган шахс ЙТҲ оқибатида вафот этди

Самарқанд. 2020 йилнинг 10 апрель куни соат 21:00 да Самарқанд туман "Янгижой" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи "Янгижой-Гулобод" автомобиль йўлида ҳайдовчи 28 ёшли А.Г. бўлган “Nexia” русумли автомашинасини автомобиль йўлининг "Янгижой-Гулобод" йўналишида бошқариб бориб, ўзининг ҳаракат йўналишидан велосипедда ҳаракатланиб бораётган 45 ёшли О.У., ни орқа томонидан уриб юбориб йўл транспорт ҳодисасини содир этган.

Натижада О.У. олган тан жароҳати натижасида ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд  туман ИИБ  ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлишига сабаб бўлган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши  қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов деппартаменти

Text to speech