Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Автомашинани маст холда олиб қочган шахс аввалига йўл-транспорт ҳодисасини содир қилди сўнгра транспорт воситаси билан ағдарилиб кетти

Тошкент вилояти. 2021 йил 15 декабрь куни соат 06:40да Қибрай тумани Қипчоқ маҳалласи Ойдин ҳаёт кўчасида яшовчи 24 ёшли Қ.С. маст ҳолда бўла туриб, яшаш манзилига етиб олиш мақсадида Чирчиқ шаҳар А.Навоий кўчаси 257-сонли кўп қаватли уйнинг олдида 31 ёшли А.З., га тегишли бўлган “Damas 2-DLX” русумли автоуловини қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, чап орқа йўловчи тарафдаги эшикнинг биринчи ойнасини қўли билан синдириб, автомашинанинг салонига кириб, магнитофон остидаги жойдан захира калитни олиб, ушбу калит орқали автомобильни ўт олдириб, ҳодиса жойидан яширинганлиги аниқланган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида Қ.С. транспорт воситасини олиб қочганидан сўнг Чирчиқ шаҳрида “Matiz-mx” русумли автомобиль билан тўқнашиб кетганлиги, бироқ йўл-транспорт ҳодисасига қарамасдан ҳаракатини давом эттирганлигини ва Чирчиқ шаҳар А.Темур кўчасида жойлашган 7 қаватли турар жойнинг олдидаги сим тўсиққа урилиши натижасида, транспорт воситасини ағдариб юбориб, ҳодиса жойидан қочиб яширинмоқчи бўлганида Чирчиқ шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Қ.С.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (автоуловни олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech