Балиқлар учун 165 млн. сўмлик емлар
Тошкент вилояти. 2021 йилнинг 03 август куни 53 ёшли А.К. ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида 48 ёшли С.А.,нинг ишончига кириб, унга тегишли бўлган ем ишлаб чиқариш корхонасидан алдов йўли билан жами баҳоси 165.000.000 сўмлик 30 тонна балиқ учун мўлжалланган ем маҳсулотларини пулини сентябрь ойи охирида беришни ваъда қилиб олиб, шу кунга қадар берган ваъдасини бажармасдан алдаб келаётганлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши доирасида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти