400 АҚШ долларга баҳоланган қизнинг шаънини...
Самарқанд вилояти. 2021 йилнинг 02 апрель куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ га фуқаро 21 ёшли Ситора А., ариза билан мурожаат қилиб, унда обрўли институтлардан бирида ўқитувчи бўлиб ишловчи таниши 27 ёшли Вохид Ф., унга тегишли сир сақланиши лозим бўлган фотосуратларини интернет ижтимоий тармоқларига тарқатиб юбормаслиги эвазига ундан 400 АҚШ доллари пулларни талаб қилаётганлигини билдирган. Фуқаро Ситора А.,нинг ушбу аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, шу куни соат 13:00 да Вохид Ф., Самарқанд шаҳри Қўшҳовуз маҳалласи ҳудудида Ситора А.,дан 400 АҚШ доллари пулларни товламачилик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Вохид Ф., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти