Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Оқдарёда ЙТҲ: 2 нафар фуқаро вафот этди, яна бири шифохонада

Самарқанд вилояти. 2020 йилнинг 13 сентябрь куни соат 01:30 да Оқдарё тумани А.Темур МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Бухоро” М-37 автомобил йўлининг 37 км.да Бухоро-Самарқанд йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Оқдарё туманида яшовчи 31 ёшли Б.А., нинг бошқарувида бўлган “Lacetti” русумли автомашина билан унинг олд томонида ҳаракатланиб кетаётган Нарпай туманида яшовчи 54 ёшли Ў.Ш.,нинг бошқарувидаги “ПАЗ-742” русумли автомашинанинг орқа томонидан бориб урилиб йўл-транспорт ходисаси содир қилган.

Натижада “Lacetti” русумли автомашина йўловчилари 55 ёшли Б.Ж., ва 49 ёшли А.А.,лар турли даражада тан жарохати олиб, ҳодиса жойида вафот этган. Бундан ташқари, “Lacetti” русумли автомашина ҳайдовчиси Б. А., ҳам олган тан жароҳати билан тан жароҳати олиб туман шифохонасига ётқизилган.

  Мазкур йўл транспорт ҳодисаси бўйича вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

  Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech