Том устидаги жанжал оғир шикаст етказиш билан якунланди
Тошкент вилояти. 2020 йил 10 сентябрь куни соат тахминан 07:30да Паркент тумани Чанги қишлоғида 63 ёшли М.Ю., Паркент туманида яшовчи таниши 61 ёшли Ш.Э., нинг яшаш уйида том ёпиш ишларини олиб бораётиб, том лўмбоз устида турган вақтида ўзига таниш бўлган 67 ёшли Х.Х.,ни учратиб қолиб, М.Ю., Х.Х.,дан уйида ишлаган пулларини сўраганлиги сабабли ўзаро жанжал келиб чиқиши натижасида Х.Х., лўмбоз устида турган ёғоч бўлаги(ғўла)ни М.Ю.,га отиб юбориши оқибатида М.Ю.,ни бош қисмига тегиб тан жароҳати етказган.
Натижада М.Ю., олган тан жароҳати билан Паркент тумани тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Тиббиёт бирлашмасининг бирламчи тиббий маълумотномасига кўра М.Ю.,ни “Бош мия ёпиқ жароҳати. Бош мия эзилиши, оғир даражаси. Бош мия ўнг ярим шарига қон қуйилиши. Бош мия комаси II-даражаси каби тан жароҳати олганлиги кўрсатиб ўтилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х.Х.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов