5 кг. марихуана аниқланди
Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 09 сентябрь куни 14:00 да Ўртачирчиқ туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, туманнинг Мустақиллик маҳалласи ҳудудидан ўтган Авангард-Ўртасарой автомобиль йўлида 21 ёшли Ж.С., ўзи билан олиб келган қора рангли полиэтилен пакетга солиб қадоқланган ўткир ҳидли ўсимликни 2.200.000 сўмга сотган вақтида ушланган ва мазкур ўсимлик ҳамда Ж.С.,дан 2.200.000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Судга оид кимёвий экспертизанинг хулосасига кўра, фуқаро Ж.С., дан олинган ўсимлик таркибида тетрогидроканнабинол актив гиёҳвандлик моддаси бўлган хўл ҳолатдаги вазни 5 кг. 053 грамм марихуана ўсимлиги эканлиги аниқланган.
Мазкур холат юзасидан Ўртачирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ж.С.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан (Гиёҳвандлик воситалари кўп миқдорда ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда сотиш) жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида Ж.С., айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов харакатлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти