Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Гагарин” олдидаги талончилар қисқа фурсатда ушланди

Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 25 апрель куни соат 03:00 ларда икки нафар номаълум шахслар Чилонзор тумани Чилонзор кўчасида жойлашган “Гагарин” номига ўрнатилган ҳайкал олдида турган 23 ёшли Ю.Юнусжонга ҳаёти учун хавфли бўлмаган тан жароҳати етказиб, унинг қўлида бўлган 650.000 сўм пулларини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 20 ёшли Р.Жамолиддин ва 21 ёшли А.Шерзодлар содир этганликлари аниқланиб, улардан 650 000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Р.Жамолиддин ва А.Шерзодларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech