Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ижтимоий тармоқларда “Чирчиқ шаҳри Истиқбол-26. Қани ҳақиқат Норқўзиева Л.Х., Пардаева Н.ларга нисбатан жазо борми? Булар ҳаддидан ошиб кетти. Қани ИИБ ходимлари.17.05.2021” номи остида тарқалган видеолавҳа юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ   

Тошкент вилояти. 2021 йилнинг 17 май куни соат 19:00 ларда 22 ёшли П.Нодира онаси 43 ёшли Н.Ханипа билан Чирчиқ шаҳар Истиқбол кўчаси ҳудудидаги жамоат жойи ҳисобланган 67-сонли ётқохона олдида жойлашган болалар майдончасида вояга етмаган 2 ёшли фарзандини 25 ёшли Б.Милананинг 5 ёшли фарзанди томонидан итариб юбориб йиқитганлигини важ қилиб, Б.Милана ва онаси Б.Ивановаларни ҳақорат қилиб, уриб дўппослаганлар.

Натижада Б.Милана ва Б.Ивановалар Чирчиқ шаҳар тез тиббий ёрдам бўлимига мурожаат қилганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан П.Нодира ва Н.Ханипаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “Б” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

 

Text to speech