Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Бўш картанинг эгаси эндиликда қарздор бўлиб қолди

Тошкент вилояти. 2021 йил  24 январь куни Олмалиқ шаҳар ИИБга келиб тушган хабарга кўра, 27 ёшли Низомиддин У., Олмалиқ шаҳри Камолот кўчасида таниши 27 ёшли Қаҳрамон М.,га тегишли “Ипотека банк” томонидан берилган 8600****740 рақамли пластик картасини тақиқдан чиқариб бериш баҳонасида махфий кодларини билиб олиб, унинг пластик картасига 5 200 000 сўм миқдорида “онлайн кредит” расмийлаштириб ушбу пулларни компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда ўзига тегишли пластик картасига ўтказиб яширин равишда талон-торож қилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Низомиддин У.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “Б” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, жиноятчиларни тузоғига тушиб қолмаслик учун ўзингизни пластик картангизни рақамини ва махфий кодларини ҳеч кимга ошкор қилмаслигингизни сўраймиз!

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech