Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тоғ кон металлургия комбинатида латун ўғирланди.

Тошкент вилояти. 2020 йил 17 январь куни тахминан соат 14:00да "Олмалиқ тоғ кон металлургия” комбинатининг кран ҳайдовчиси 30 ёшли У.У., жез (латунь) рангли металл бўлакларини ўзининг бошқарувидаги “ЗИЛ” русумли автокранида кон ҳудудидан олиб чиқиб кетаётганида назорат ўтиш жойида тўхтатилиб текширилганида автокраннинг орқа юқори қисмидаги қутида нархи 7.298.386 сўмлик умумий оғирлиги 148 кг. бўлган жез (латунь) рангли металл бўлаклари борлиги аниқланиб,  холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚҲБ 1-сонли ИИБ тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. У.У., гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech