127 миллионлик темир
Фарғона. 34 ёшли И.Э. Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг ишонч телефони “1002” орқали мурожаат қилиб, унда Фарғона шахрида яшовчи 37 ёшли А.Х. 2019 йилнинг февраль-март ойларида яшаш хонадонида мавжуд бўлган 127.300.000 сўмлик металл буюмларни пулини бир ой муддатда бериш шарти билан олиб кетиб, металл буюмларни бозорда сотиб юбориб, савдодан тушган пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, мазкур пулларни олишда амалий ёрдам сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа туман ИИБ хузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик жўда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хурматли фуқаролар фирибгарларга ишониб қолманг, ўз эхтиёрингизда бўлган буюмлар, бойликларни олди-сотти масалаларида ўта эҳтиёт бўлишингизни ва қонунда белгиланган тартибда амалга оширингизни сўраймиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти