Оралиқ масофани унутиш оқибатлари
Наманган. 2020 йилнинг 23 июнь куни соат 12:05 да Поп тумани ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 247-километрида, ҳайдовчи 30 ёшли Т.Т. бошқарувида бўлган “Damas” русумли автомашинасини ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган фуқаро И.И., нинг бошқарувида бўлган, МЧЖга тегишли “САМС” русумли юк автомашинасини орқа қисмига урилиб йўл транспорт ҳодисасини содир этган.
Натижада “Damas” ҳайдовчиси Т.Т. ва автомашина салонида бўлган йўловчи 21 ёшли Х.М. ҳодиса жойида вафот этган, орқа ўриндиғида бўлган йўловчи 51 ёшли Х.Қ (аёл). эса олган тан жароҳати билан Поп туман марказий шифохонасига мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз Йўл ҳаракати қоидаларининг 73 бандига асосан ҳайдовчи ўзидан олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси кескин тормоз берганида тўқнашиб кетмаслик кафолатини берадиган даражадаги оралиқ масофани, шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлайдиган ёнлама оралиқ масофани сақлаши керак.
Хурматли ҳайдовчилар транспорт воситасини хушёр ва сергак ҳолатда бошқаришингизни амалдаги “Йўл ҳаракати қоидаларига” қаътий риоя қилишингизни сўраймиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти