Безориликни олдини олмоқчи бўлган шахснинг ўзига нисбатан тан жароҳати етказилди
Тошкент вилояти. 2020 йил 16 июнь куни соат 18:00 да 38 ёшли Х.А., спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолда Ангрен шаҳри Қорабоғсой кўчасида жойлашган “Наврўз” кафеси олдида, жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини қасддан менсинмасдан, 60 ёшли Э.М., билан ҳеч бир сабабсиз жанжаллашиб, безорилик ҳаракатларини олдини олиш чораларини кўрмоқчи бўлган 20 ёшли Ю.Ф., га қаршилик кўрсатиб, унинг юз ва баданининг турли қисмларига бир неча маротаба уриб тан жароҳати етказган.
Натижада Ю.Ф., олган тан жароҳатлари билан шаҳар марказий тиббий шифохонасига мурожаат қилган.
Суд-тиббий экспертиза хулосасида Ю.Ф. “енгил” тан жароҳатлари олганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х.А.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти