Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Вояга етмаган шахс транспорт воситасини олиб қочди ва ЙТҲга учради

Фарғона. 2020 йилнинг 03 август кунидан 04 август кунига ўтар кечаси 23 ёшли А.О. вояга етмаган танишлари 17 ёшли А.Т., 17 ёшли Д.Х. ва 15 ёшли Б.С., лар билан биргаликда Бешариқ туманида жойлашган яшаш хонадонида спиртли ичимлик истеъмол қилишиб, Д.Х. ва Б.С., кўчага чиқиб кетишган, А.Т. эса хонадон эгаси А.О., ни ухлаб қолганлигидан фойдаланиб, “Lacetti” русумли автомашинасини қўриқлов пульти орқали очиб, автомашинани бошқариб, яқин атрофда бўлган Б.С. ва Д.Х., ларни автомашинага чиқариб, қонунга хилоф равишда олиб қочиб кетган.

Сўнг, А.Т. спиртли ичимлик таъсирида ушбу автомашинада Бешариқ тумани, Яккатут қишлоғи ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг чап томонида бўлган дарахтга урилиб тўхтаган.

Натижада А.Т., Б.С. ва Д.Х., лар ҳодиса жойида енгил тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойидан қочиб кетишган.

Ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. А.Т. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech