Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Имтиёзли кредит ваъдалари...

Тошкент шаҳри. 2020 йилнинг декабрь ойида 39 ёшли Акмалжон Ю., ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида Яшнобод тумани Бойқўрғон МФЙ.,да жойлашган “Wunderkind” хусусий мактаби олдида таниши 28 ёшли Сардор Г., га 5 000 000 000 сўмлик имтиёзли кредит олишида ёрдам беришини, унинг ўзи банкка керакли бўлган ҳужжатларни йиғиб беришини ваъда қилиб, бошланғич тўлов сифатида 10 000 АҚШ доллар пул маблағларини алдов йўли билан олиб, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан муқаддам судланган Акмалжон Ю.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech