Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Fidanza” қаршисида вояга етмаганга нисбатан талончилик содир қилинди

Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 16 апрель куни соат 12:30 ларда номаълум шахслар Яшнобод тумани Авиасозлар даҳасида жойлашган “Fidanza” номли интернет кафесининг қаршисидан ўтиб кетаётган вояга етмаган 10 ёшли О.Беҳрузбекнинг қўлида бўлган нархи 1.372.000 сўмлик “Galaxy А1 Core” русумли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 17 ёшли А.Арам ва 18 ёшли А.Ботирхонлар содир этганликлари аниқланиб, процессуал тартибда ушланиб, “Galaxy А1 Core” русумли телефон аппарат ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.Арам ва А.Ботирхонларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.       

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти 

Text to speech