Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Олтинкўл туманида талончилик содир этиб юрган шахслар қўлга олинди

Андижон вилояти. 2021 йилнинг 08 март куни соат 19:30 дан 20:30 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар ўзларининг бошқарувида бўлган “Nexia-3” русумли автомашинасида Олтинкўл тумани Кўмакай МФЙ., ҳудудида ҳаракатланиб кетаётиб, бир маротаба қўнғироқ қилиш баҳонасида пиёда 38 ёшли Шерзодбек М.,нинг “Samsung J-2” ҳамда вояга етмаган 14 ёшли Абубакр З., нинг “Samsung А-7” русумли уяли телефон аппаратларини олиб, ҳодиса жойидан қочиб кетганлар.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятларни вояга етмаган 16 ёшли Муҳаммадали Ю., 17 ёшли Оятилло О., 19 ёшли  Исломбек Э., ва Рахматилло А.,лар содир этганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Муҳаммадали Ю., Оятилло О.,  Исломбек Э., ва Рахматилло А.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми “а” банди (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланганлар.    

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

 

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech