“Автомойка”га қолдирилган “Nexia-3” олиб қочилди
Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 22 февраль куни соат 17:30 ларда Сергели тумани Қўйлиқ даҳасида жойлашган автомашина ювиш шаҳобчасининг ёлланма ишчиси 37 ёшли Қаҳрамонжон Э.,га 29 ёшли Зиёда Р., ўзига тегишли бўлган “Nexia-3” русумли автомашинасини ювдириш мақсадида, калити билан қолдириб кетганлигидан фойдаланиб, ушбу автомашинани номаълум томонга олиб қочган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу автомашина Андижон вилояти ЙҲХБ ходимлари томонидан вилоят ҳудудида шикастланган ҳолатда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Қаҳрамонжон Э.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда Қаҳрамонжон Э.,ни ушлаш чоралари кўрилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар моддий бойликларингизга бефарқ бўлманг, ўзингиз танимаган шахсларга автомашинангизни ишониб топширманг.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти