Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Таксидаги йўловчи ҳайдовчининг телефонини тунади

 

Фарғона. 2020 йилнинг 29 июль куни соат 11:00да 19 ёшли Р.С., Қўқон шаҳри ҳудудида йўловчиларни ташиш билан шуғулланиб келаётган 35 ёшли Л.С., нинг бошқарувидаги “Matiz” русумли транспорт воситасига йўловчи сифатида чиқиб, Қўқон шаҳар Боғибўстон кўчасига етган вақтда, ҳайдовчи Л.С., дан нарҳи 1.100.000 сўмлик “RedMi-5” русумли уяли алоқа воситасини қўнғироқ қилиш баҳонасида олиб, транспорт воситасидан тушиб ҳодиса жойидан қочиб кетган.

Олиб борилган терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида фуқаро Р.С., очиқдан очиқ талон-торож қилган уяли алоқа воситасини А.Н., га 700.000 сўм эвазига сотиб юборганлиги аниқланиб, фуқаро А.Н., дан “RedMi-5” уяли алоқа воситаси ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Р.С., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, Р.С., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech