Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ижтимоий тармоқларда “Янгийўлда бегона эркак 8 яшар қизни олиб кетмоқчи бўлди” ном остида тарқалган маълумот юзасидан

Тошкент вилояти. Жорий йилнинг 29 январь куни соат тахминан 12:10 ларда номаълум шахс Янгийўл шаҳри Самарқанд кўчасида жойлашган 10-сонли ўрта таълим мактаби олдидан ўтиб кетаётганида мазкур мактабнинг 1-синф ўқувчиси 2013 йилда туғилган вояга етмаган “Сгаотанга олиб бораман ва бозордан ширинлик (шоколад) олиб бераман, онанг айтди” деб уни алдаш йўли билан қўлидан ушлаб, Самарқанд кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб, ушбу кўчанинг темир йўл вокзали олдидан ўтиб келаётганида, уларни ушбу кўчада кабоб тайёрлаб сотувчи Абдулазиз О.,  кўриб қолганлиги сабабли номаълум шахс “С” ва унинг сумкасини ташлаб ҳодиса жойидан яширинган. 

 

Мазкур ҳолат юзасидан 03.02.2021 йилда Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 137-моддаси 2-қисми “а” банди (Одам ўғирлаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиноят иши юзасидан дастлабки тергов олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech