Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тошкент вилоятида қонунга хилоф равишда гиёҳвандлик воситаларини сақлаб ва парваришлаб келган шаҳс аниқланди

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 19 апрель куни соат 12:30 да Бўка тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Бўка тумани Қорақўйли маҳалласида яшовчи 56 ёшли С.Т., нинг хонадони ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганда ҳовлидаги молхонасининг девори орасидан 75 дона қоғоз бўлакларига ўралган 2 дона 1 литр сиғимли шиша ва 2 дона 0,5 литр сиғимли баклажкалар ичида қуритилган умумий вазни 242,05 граммни ташкил қилган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги, бундан ташқари хонадон томорқасида 15 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини етиштириб келаётгани аниқланиб, тадбир жараёнида аниқланган ашёвий далиллар тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Бўка тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (Тақиқланган экинларни етиштириш) ва 276-моддаси 2-қисми “а” банди (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech