Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Байрамдан сўнг сайр қилиб келишни истаб “Gentra” ни олиб қочди

Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 08 март кунидан 09 март кунига ўтар кечаси соат 24:40 ларда номаълум шахс Мирзо Улуғбек тумани Интизор кўчасида яшовчи 25 ёшли Шерзодхон А., га тегишли “Gentra” русумли автомашинасини қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланган ҳолда олиб қочиб, ТТЗ даҳасида йўл транспорт ҳодисаси содир этиб, автомашинани ташлаб қочиб кетган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида, Шерзодхон А.,нинг яқин таниши 21 ёшли Карина К., ва унинг қариндоши 22 ёшли Диёр Ғ., лар ҳодиса содир бўлган куни биргаликда кафеда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, байрам нишонлаганликлари, Диёр Ғ., байрамдан сўнг уйига кетган бўлишига қарамасдан Шерзодхон А.,нинг уйига келиб, ушбу жиноятни содир этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Диёр Ғ.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Диёр Ғ.,ни ушлаш чоралари кўрилмоқда.       

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech