Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“102” га ёлғон хабар беришнинг оқибати

Фарғона вилояти. 2021 йилнинг 14 апрель куни Тошлоқ тумани Тошлоқ маҳалласида яшовчи 39 ёшли Д.Мансуржон Фарғона вилоят ИИБ га “102” қисқа рақами орқали мурожаат қилиб, унда шу куни соат 09:00 ларда уйининг олдида қолдирган давлат рақами бўлмаган қора рангли, “Gentra” русумли автомашинасини номаълум шахслар томонидан олиб қочилганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида, Д.Мансуржонни  автомашинаси олиб қочиб кетилмаганлиги, балки у фуқаро И.Бобурдан “Gentra” русумли автомашинасини сотиб олиб, номига расмийлаштириб, автомашинани шу кунга қадар И.Бобурдан ўзининг эгалигига ололмаётганлиги туфайли, автомашинани бошқа йўллар билан олиш мақсадида, ИИБга ёлғон хабар берганлиги аниқланиб, И.Бобурдан “Gentra” русумли автомашина ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Д.Мансуржонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 237-моддаси 1-қисми (Ёлғон хабар бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодекси нормаларига кўра, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 75 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech