Транспорт воситасини олиб қочиш сабаблари ўрганилмоқда
Наманган вилояти. 2022 йил 12 ноябрь куни соат 22:30ларда Поп туманида яшовчи 42 ёшли Д.Д. Наманган вилояти ИИБнинг “102” рақамига мурожаат қилиб, унга тегишли бўлган “Nexia-2” русумли автомашинасини шу куни куни соат 21:30ларда номаълум шахс Поп туманида жойлашган “Дўстлар” чойхонаси олдида қаровсиз ҳолатда қолдириб кетганлигидан фойдаланиб, автомашинани калит танлаш йўли билан очиб, олиб қочиб кетганлигини маълум қилиб, ушбу номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни ва юк машинасини топишда амалий ёрдам беришни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ишлар натижасида жабрланувчига тегишли бўлган “Nexia-2” русумли автомашина Поп туманида яшовчи 25 ёшли А.А. томонидан олиб қочилганлиги, кейинчалик эса ушбу автомашина у томонидан Поп тумани “Қўшминор” МФЙ ҳудудида жойлашган дала майдони четидан қолдириб кетилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Поп туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 2-қисми “г” банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда юқоридаги шахс нима сабабдан ушбу жиноятга қўл урганлиги аниқланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти