Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қинғир йўл билан жарима майдонидан автомашинасини олиб чиқиш...

Фарғона вилояти. 2020 йилнинг 26 январь куни 42 ёшли Д.Холида Олтиариқ тумани Ўзбекистон маҳалласида таниши 25 ёшли М.Иззатбекка ЙПХ ходимлари томонидан жарима майдонига қўйилган “Nexia-2” русумли автомашинасини олиб чиқиб беришда ёрдам беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан жами 5 575 000 сўм пулларни қўлга киритиб, ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Д.Холида Олтиариқ туманида жойлашган умумтаълим мактабида хўжалик мудири лавозимида фаолият олиб бориши аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Д.Холидага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида ушбу жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

Text to speech