Самарқанддан Сирдарёгача 233 километр
Самарқанд вилояти. 2021 йил 14 февраль куни соат 07:25 да Жомбой тумани ИИБга “Гулистон” МФЙда яшовчи 65 ёшли Улбус Н.,дан келиб тушган хабарга кўра, хонадонида ижарада турувчи 21 ёшли Умид Р., у ўтирган хонани қулфлаб, унга тегишли “Nexia-2” русумли автомашинасининг калитини эгаллаб, автомашинани бошқариб олиб қочганлигини маълум қилган.
Зудлик билан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида фуқаро Улбус Н.,га тегишли “Nexia-2” русумли автомашина Сирдарё тумани ҳудудида йўл четидаги бетон тўсиққа урилган ҳолатда топилиб, Умид Р., ҳодиса жойида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жомбой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1- қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоси тайинланади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти