Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Тунги ёғду”да "бахт" улашаётган казино

Наманган вилояти. 2022 йилнинг 27 январь куни Наманган вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида 47 ёшли Ю.И. Учқўрғон тумани Кўприкбоши кўчасида жойлашган “Тунги ёғду” ошхонасининг ертўласини таваккалчиликка асосланган ўйинлар ўтказиш мақсадида қимор ўйинлари ўйнаш учун стол-стуллар, картон қоғоз ёрдамида ўйин карталари, темир ва ёғочдан “ўйин барабан” идиши, латта материалдан ўйин қопчаси билан жиҳозлаб, оқ ва қора рангли шарчаларни 1 дан 90 гача тартиб билан рақамлаган ҳолда, ўйин карталарини фуқароларга 5.000 сўмдан сотиб, “Бахтли воқеа” қимор ўйинларини қонунга хилоф равишда ташкил этганлиги аниқланган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Ю.И. томонидан ноқонуний ташкил этилган таваккалчиликка асосланган “Бахтли воқеа” қимор ўйинида 15 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этаётганликлари, шунингдек ўйинга тикилган 673.000 сўм пул маблағлари, юқорида санаб ўтилган жиҳозлар аниқланиб, тегишли тартибда процессуал расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ю.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech