Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Бош билан берилган зарба оғир тан жароҳатларига сабаб бўлди

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 02 май куни соат 11:00 да, 32 ёшли В.Б., Ангрен шаҳар Ўзбекистон мустақиллиги кўчасида жойлашган спиртли ичимликлар дўкони қаршисида алкоголь мастлик ҳолатида бўла туриб, таниши, 29 ёшли А.С., билан ўзаро келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб қолиб, А.С., ни юз қисмига боши билан бир маротаба зарба бериши оқибатида, А.С., алкоголь мастлик ҳолатида бели билан орқасига йиқилиши натижасида бошининг орқа қисми бетонга урилиб, оғир тан жароҳати олган.  

Натижада А.С., олган тан жароҳати билан Ангрен шаҳар Марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. 

Ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

 

Text to speech