Ижтимоий тармоқларда фотосуратларни тарқатиб юборди
Тошкент вилояти. Ангрен шаҳар ИИБга 25 ёшли Т.Феруза ариза билан мурожаат қилиб, унда таниши 22 ёшли Т.Сардорбек 2021 йилнинг апрель ойининг бошларидан буён унинг учун сир сақланиши лозим бўлган ножўя кўринишдаги суратларини собиқ турмуш ўртоғига “Telegram messenger” орқали юбормаслиги эвазига 300 АҚШ доллар талаб қилиб, у ушбу пулларни бера олмаганидан сўнг унинг суратларини “Telegram messenger” ижтимоий тармоғида тарқатиб юборганлигини маълум қилган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Т.Сардорбек Т.Ферузадан товламачилик йўли билан пул талаб қилган смс ёзишмалари борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Т.Сардорбекка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти