Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Зангиотада ўғирлик қилган Миришкорлик шахс ушланди

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 13 сентябрь куни соат тахминан 17:30 дан 21:00 ларгача бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс Зангиота тумани, Хонабод ҳудуди, Бобур маҳалласида яшовчи 31 ёшли М.Ю.,нинг яшаш хонадонига девордан ошиб ўтиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, уйининг ётоқхонасида турган шкаф ичидаги кийимлар орасида бўлган жами 5.300 АҚШ доллари миқдоридаги нақд пулларни, жовон устидаги уч дона “RED-Mi” русумли телефон аппаратлари, отаси М.Ю.,нинг ётоқхонасидаги шкаф ичидан 1.800.000 сўм миқдорида нақд пул ҳамда жовон тортмасидан умумий баҳоси 20.000 АҚШ доллари қийматига тенг бўлган 16 дона турли хилдаги аёллар тақинчоқларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса  жойидан яширинган.       

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда содир этилган ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни Қашқадарё вилояти, Миришкор туманида яшовчи, 33 ёшли С.Б., содир этганлиги аниқланган. Жиноят иши бўйича С.Б., гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз мазкур жиноятни содир этганлик учун Ўзбекистон Репсубликаси Жиноят кодексида 8-15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Муаллиф: В.Т.Эшбеков

                                                                                                                                                                                                                                                        ТД масъул ходими, капитан

Text to speech