Уйида “каннабис” ўсимлигини экиб парваришлаб келаётган шахс аниқланди
Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 10 апрель куни соат 12:00 да Қибрай туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, 40 ёшли Н.В., яшаб келаётган хонадонида январь ойи ўрталаридан буён 2 дона тувакка кўкимтир рангли ўзига хос ўткир ҳидли ўсимлик тупларини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Судга оид кимёвий экспертизанинг хулосасига кўра, ашёвий далил тариқасида олинган тувакда 3 дона гиёҳвандлик воситалари туркумига кирувчи “каннабис ўсимлиги” тупларини парваришланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (Тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти