Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Йўловчини манзилига етказиш ўрнига уни тунаган киракашлар

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 21 ноябрь куни соат 21:00 да фуқаро 37 ёшли Жанибек К., спиртли ичимлик таъсирида ўзига тегишли “Matiz” русумли автомашинасида терговга қадар текширув жараёнида шахсини аниқлашни имкони бўлмаган “Илҳом” исмли номаълум шахс билан Зангиота тумани ҳудудида кетаётган вақтида, шу ерда йўл чеккасида автомашина тўхтатиб турган 55 ёшли Бахтиёр Э., ни олдига келиб тўхтаб, ушбу фуқарони манзилига етказиб қўйишни айтганлиги сабабли, Бахтиёр Э., билан мазкур автомашинага ўтириб йўлда ҳаракатланиб “Тўқимачи” маҳалласига етиб келишган вақтда, Бахтиёр Э., билан “Илҳом” исмли номаълум шахс ўзаро тортишиб, бу тортишувга Жанибек К., ҳам қўшилиб, фуқаро Бахтиёр Э.,ни автомашинадан тушириб, танасининг турли жойларига уриб тан жароҳати етказиб, унинг ёнида бўлган 1 млн. сўм ва 100 АҚШ доллари нақд пуллари, 1 дона Бахтиёр Э., номига берилган журналларнинг бирида мухбир лавозимида ишлаб келиши тўғрисида гувоҳномаси, 1 дона “Асакабанк” пластик картаси, 1 дона Ўзбекистон Миллий кутубхонаси карточкаси, 1 дона қувватлагични олиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Натижада, Бахтиёр Э., турли тан жароҳатлари билан Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига стационар даволанишга ётқизилган. 

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида Жанибек К., ушланиб, ундан 1 дона Б.Эсановни номига берилган гувоҳнома, 1 дона “Асакабанк” пластик картаси, 1 дона Ўзбекистон Миллий кутубхона карточкаси ва 1 дона қувватлагичлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “а” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, Жанибек К., гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича “Илҳом” исмли шахсни шахсини аниқлаш мақсадида тегишли тергов-тезкор ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech