Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Бек-барака” бозорида сотувчидан кунлик пул талаб қилган аёлларга жиноят иши қўзғатилди

Тошкент вилояти. 2021 йилнинг 06 апрель куни соат 05:10 ларда 40 ёшли И.Негина ва 32 ёшли Ю.Наргизалар Зангиота туманида жойлашган “Бек-барака” номли савдо мажмуаси ҳудудида 43 ёшли Б.Сафарой кийим-кечак улгуржи савдоси билан шуғулланаётган вақтида унга тегишли қўлбола усулда ясалган савдо расталарини улоқтириб, турли хил аёллар-кийим-кечакларини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб кетиб қолганлар.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, И.Негина ва Ю.Наргизалар ҳам “Бек-барака” бозорида савдо ишлари билан шуғулланишлари, Б.Сафаройни савдо қилаётган жойи уларга “тегишли” эканлигини, ундан савдо жойи учун кунлик пул беришини талаб қилиб, савдо қилишига мунтазам равишда тўсқинлик қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан И.Негина ва Ю.Наргизаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида жабрланувчига етказилган моддий зарар миқдори аниқланиб, уни қоплаш чоралари кўрилади.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech