Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тўрткўлда катта миқдордаги “трамадол” савдосига чек қўйилди.

Қорқалпоғистон. 2020 йил 18 май куни соат тахминан 07:00 ларда Тўрткўл тумани ИИБ ходимлари томонидан “Қора дори-2020” тадбир давомида, Тўрткўл тумани “Мискин ЙПХ” блок постида, Ж.Б.,ни бошқарувидаги “Cobalt” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, автомашина кўздан кечирилганида, кўп миқдорни ташкил қилувчи 446 дона “Тропикамид” дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрь кунги 818-сонли Қарорнинг 1-иловасига кўра “Тропикамид” дори воситаси кучли таъсир қилувчи модда эканлиги кўрсатилган.

Терговга қадар текширув давомида, автомомбиль йўловчиси С.Н. ўз кўрсатмаларида, ушбу 446 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи моддаси фуқаро Ш.А.,га тегишли эканлиги, у ўз яшаш уйида “Трамадол” психотроп моддасини сақлаётганлиги ҳақида баён қилишган.

Ҳолат юзасидан Тўрткўл тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2511-моддаси 3-қисми (Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича Ш.А.,нинг Ш.Рашидов кўчасидаги яшаш хонадонида ўтказилган тинтув тергов ҳаракати давомида 3 (уч) дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи моддаси ва оқ рангли пакетда 248 ўрамдаги 2 минг 480 дона “Трамадол Ланнахер Трамадол 50 мг” воситаси, қора рангли пакетга ўралиб, скочланган ҳолатда сақланаётган жами 236 дона “Регапен” воситаси ҳамда жами 50.000 сўм пуллар борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

Text to speech