Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Капсулалар ичидаги ноқонуний ашёлар аниқланди, вазни арзимаган бўлсада, улар учун камида 10-20 йилгача жазо тайинланиши мумкин

Самарқанд вилояти. 2021 йилнинг 09 январь куни соат 17:00 ларда Самарқанд туман ИИБ ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний равишда айланмасини олдини олиш мақсадида ўтказилган тезкор тадбир давомида, ИИБ ходимларида шубҳа уйғотган фуқаро Жаҳон Ш., шахсий тинтув қилинган вақтида, унинг ёнидан 6 дона оқ-қизил рангли капсула олиниб, ушбу капсулаларни “Машҳур” исмли шахсдан олинганлиги аниқланган.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, Самарқанд тумани “Обод” маҳалласида яшовчи фуқаро 35 ёшли Машҳур К., тадбирга харидор сифатида жалб қилинган фуқарога оқ қоғозга ўралган 17 дона оқ рангли думалоқ шаклдаги таблеткаларни 360.000 сўмга сотган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланиб, ИИБ биносига келтирилиб, холислар иштирокида шахсий тинтув қилинган. Шахсий тинтув вақтида Машҳур К.,нинг эгнида бўлган курткасининг ўнг чўнтагидан “Нафтизин” номли елим идиш ичидан 23 дона оқ рангли думалоқ шаклдаги таблеткалар, 1 дона оқ-қизил рангли капсула аниқланиб, ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Суд-кимёвий экспертиза хулосасига кўра, тадбир давомида Машхур К.,дан олинган оқ қоғозга ўралган 17 дона оқ рангли думалоқ шаклдаги таблетка ва “Нафтизин” номли елим идишда бўлган 23 дона оқ рангли таблеткалар таркибида «Трамадол» гиёҳвандлик моддалари мавжудлиги, умумий соф оғирлиги 6.05 граммга тенг эканлиги, 6 дона  оқ-қизил рангли капсула таркибида «Прегабалин» мавжудлиги, уни наркотик ва психотроп моддаларни сақлаш ва сотиш учун махсус лицензияга эга бўлган дорихоналар  томонидан сотилиши мумкинлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Машҳур К., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech