Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Мотоцикл ўғрисига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.

2019 йил 03 декабрь куни тахминан соат 21:00 ларда 18 ёшли Ш.А. Хатирчи тумани “Оқтепа” маҳалласидаги дўкон олдида қаровсиз қолдирилган, фуқаро Ж.М.га тегишли “ИЖ-4” русумли мотоциклни олиб қочиб, қирликга олиб бориб, мазкур мотоциклни бир нечта эҳтиёт қисмларини келгусида ўзига тегишли мотоциклга ўрнатиш мақсадида ечиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур холат юзасидан фуқаро Ш.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “г” банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва Ш.А.дан холислар иштирокида олинган мотоцикл эҳтиёт қисмлари ашёвий далил деб эътироф этилган.

Иш буйича Ш.А.га нисбатан айблов эълон килиниб, “шахсий кафилликка бериш” эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши айблов хулосаси билан судлов муҳокамасига юборилган.

Жиноят ишлари буйича Хатирчи тумани суди томонидан 2020 йил 16 январь кунидаги ҳукмига кўра, фуқаро Ш.А. айбдор деб топилиб, унга 4 (тўрт) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

 

Text to speech