Маст ҳолда автомашина олиб қочган фуқаронинг манзилига етиб олишига «Nexia» халақит берди
Тошкент вилояти. 2021 йилнинг 05 февраль куни соат 20:30 ларда номаълум шахс Чирчиқ шаҳри Тикланиш кўчаси 130-уй олдида турган фуқаро 29 ёшли Хожиакбар Е.,га тегишли “Damas” русумли автомашинанинг калити ўз ўрнида қолдириб кетилганидан фойдаланиб, автомашинани олиб қочган.
Номаълум шахс олиб қочилган транспорт воситасини Чирчиқ шаҳри йўналишидан Бўстонлиқ тумани томонга бошқариб кетаётиб, 4Р6 йўлининг “Тошкент-Чимён” йўналиши 40-чақиримида, йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган, фуқаро Азиз Р.,га тегишли бўлган “Nexia 2” русумли автомашинасининг орқа чап томонига бориб уриб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган ва ҳодиса жойидан яширинган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Чирчиқ шаҳрида яшовчи 50 ёшли фуқаро Александр Ч., маст ҳолатда содир этганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Александр Ч.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иш қўзғатилиб, Александр Ч.,га нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган
Ҳурматли фуқаролар моддий бойликларингизга бефарқ бўлманг, автомашинани қулфланганлигига ишонч ҳосил қилинг ва калитни автомашина ичида қолдирманг.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти