Карантин вақтида нафақахўрнинг ёлғизлигидан фойдаланган номард ушланди
Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 27 март куни тахминан соат 13:00 ларда муқаддам бир неча маротаба судланган 53 ёшли Р.А., Қуйичирчиқ тумани Сурум маҳалласида яшовчи нафақахўр 70 ёшли Г.Е., нинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, ундан пул беришлигини талаб қилган вақтида, Г.Е., пули йўқлигини айтганлиги сабабли, унинг қўлларидан тортиб, ётоқхонасидаги ёстиғи тагида бўлган 700.000 сўм пулларни очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қуйичирчиқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Р.А., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми “б” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, Р.А., га айб элон қилинган ва “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов харакатлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти