Пиёдани уриб, ҳодиса жойидан қочиб кетган ҳайдовчи
Тошкент вилояти. 2020 йил 17 апрель куни соат 23:50 ларда, номаълум ҳайдовчи, терговга қадар текширув давомида номаълум автомашинасида Чиноз тумани ҳудудидан, Тошкент шаҳар томон ҳаракатланиб Зангиота тумани Туркистон маҳалласидан ўтган М-39 йўли 818-километри автомобиль қатнов қисмида 33 ёшли фуқаро В.Р., ни уриб юбориб, ҳодиса жойидан яширинган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда В.Р., ҳодиса бўлган жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) ва 117-моддаси 2-қисми (Хавф остида қолдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи 26 ёшли А.Ш., бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб процессуал тартибда ушланган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти