“Олмалиқ КМК”дан яширин равишда олиб чиқилаётган темир таркибли қўшимча маҳсулотлар ушланди
Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 27 август куни соат 20:00 да 40 ёшли А.У., қасддан ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, танишлари 42 ёшли О.У., 48 ёшли Ў.И. ва 35 ёшли Ё.В., лар билан бир гуруҳ шахслар бўлиб олдиндан тил бириктириб, МЧЖ га тегишли бўлган 38 ёшли У.М., бошқарувидаги “САМС” русумли юк автомашинаcи ва 55 ёшли Р.Р., бошқарувида бўлган экскаваторларини ёллаб, мазкур автомашиналарни темир таркибли қўшимча маҳсулотини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида “Олмалиқ КМК” Саноат чиқиндиларини сақлаш ҳудудига киритиб, экскаватор ёрдамида юк машинасига 45 тонна 360 килограмм миқдорида бўлган темир таркибли қўшимча маҳсулотларини юклаб, участка ҳудудидан чиқиб кетаётган вақтларида ИИБ ходимлари томонидан ушланган ва улардан умумий нархи 7.944.804 сўмлик темир таркибли қўшимча маҳсулот ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚҲБ 1-сон ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти
Муаллиф: В.Т.Эшбеков
ТД масъул ходими, капитан