Қарияга нисбатан талончилик қилган шахслар ушланди
Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 12 апрель куни соат 22:30 да 22 ёшли Ш.Б., ўзининг 20 ёшли таниши А.К., билан ўзаро жиноий тил бириктириб Янгийўл шаҳар Чарикова кўчасида яшовчи 76 ёшли Г.А.,(аёл)нинг уйига ғайриқонуний равишда киришган. Ш.Б., кузатув учун ҳовлида қолган, А.К. эса хонадон ичкарисига кириб, ётоқхона ичидаги жавондан нархи 15.000 сўмлик аёллар ҳамёни ва унинг ичидаги жами 60.000 сўм нақд пуллари, нархи 5.000 сўмлик аёллар дастрўмолчасини яширин равишда олиб, уй ичидан чиқиб кетмоқчи бўлган вақтида, хонадон эгаси Г.А. пайқаб қолиб, яшаш уйининг кириш эшигини ичкари томондан беркитиб, хоналарни кўздан кечираётган вақтида, А.К., деразага илинган парда орқасига яшириниб, Г.А., яқинлашган вақтида уни юз қисмига қўли билан бир маротаба уриб хонадоннинг деразасини синдириб ҳовлига чиққан ҳамда жиноий шериги Ш.Б., билан том орқасида сақланиб турган умумий нархи 250.000 сўмлик мис кабелларини ҳам қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми “б” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ш.Б. ва А.К.дан 28.400 сўм, аёллар ҳамёни ва мис кабель симларини куйдирилган ҳолатдаги бир қисми ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. Ш.Б. ва А.К., ларга нисбатан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти