Гиёҳвандлик воситасини тайёрлаган шахслар қўлга тушди
Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 27 июнь куни Юқоричирчиқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қора дори-2020” тадбири давомида 22 ёшли Б.Ш. ва С.И., лар Юқоричирчиқ тумани Балиқчи маҳалласидаги қабристон ёнида жойлашган дала майдонида “наша” ўсимлигига ўхшаш гиёҳвандлик моддасини ўзлари истеъмол қилишлари учун қозонда қовуриб турганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар баённома асосида расмийлаштириб олинган.
Судга оид кимёвий экспертизаси хулосасига кўра, С.И. ва Б.Ш., дан олинган модда ёғда қовурилган вазни 1.506 граммни ташкил қилган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юқоричирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди (кўп миқдорда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида Б.Ш. ва С.И., лар ушбу гиёҳвандлик воситасини ўзлари бир ҳафта давомида истеъмол қилишлари учун тайёрлаганликлари аниқланган. Дастлабки тергов ҳаракатлари аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти